Ариқдаги зилол сув,
Шилдир-шилдир оқади.
Жозибали қўшиқ у,
Менга жуда ёқади.

Барча жонзот, ўт-ўлан,
Ғумай, ялпизу кахра.
Қониб ичиб сувидан,
Ариқдан олар бахра.

Ёғин-сочин кўп бўлса,
Суви тўлиб тошади.
Шодлигидан кўпирса,
Қирғоқдан хам ошади.

Қалдирғочлар лойида,
Уя қурар ўзига.
Ариқ куйлар шу хақда,
Қулоқ солинг сўзига.

Шовуллайди бетиним,
Ўз ишидан шод бўлиб.
Чунки эзгу иш доим,
Қолар қалбда ёд бўлиб.

Хамма нарса ўзгарар,
Ўтиб қанча даврлар,
Фақат ариқ ўзгармай,
Қўшиқ куйлаб, шовуллар!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz