Шафтолининг тагида,
Бир дангаса ётарди.
У хаёл дарёсида,
Ғарқ бўларди, ботарди.

Шафтолига дер шундай:
-«Шафтолижон, тезроқ пиш,
Мени кутиб ўтирмай,
Сен ўзинг оғзимга туш».

Лекин унинг орзуси,
Рўёбга чиқармиди?
Ахир шафтоли ўзи,
Оғзига тушармиди?

Йўқ, хаммаси хом хаёл,
Бундай бўлмайди сира.
Керак бўлса, мехнат қил,
Дангасаликдан кўра.

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz