Воқеа бундай эди,
Бир бола шундай деди:
-«Энг зўр уста ўзимиз,
Ишонинг, чин сўзимиз.
Дазмол ичин очамиз,
Бузиб қўйсак, қочамиз!»
-«Бу гаплар хазил, лекин,
Ишни бошлаймиз, секин!»
Дазмолни токка улаб,
Ичин очиб, майдалаб,
Бехосдан ток ушлади,
Бола «таппа» ташлади.
Кўпчилик билан аранг,
Ўзига келди «гаранг».
Хаммадан кўзин очиб,
Узр сўради шошиб.
Хавф-хатарли юмушга,
Қўлдан келмаган ишга,
Қўл урманглар сира хам,
Электр қилмас рахм.
Гар бўлмаса малака,
Сўнг бўласиз калака!
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ