Тинимсиз қоқолайди,
Товуқ тухум қилганда.
Тухум муштдай келади,
Тўғрисини олганда.

Товуқ қоқолайбериб,
Жағлари толиб кетар.
Кейин эгаси келиб,
Тухумни олиб кетар.

Ғоз тухуми нисбатан,
Катта икки баробар.
Шундай бўлса хам ғоздан,
Товуш чиқмас барибир.

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz