Қассобнинг ён верида,
Саноғи йўқ арини.
Шафқат бўлмас арида,
Чақади ёш — қарини.

Лекин ари негадир,
Қассобларни чақмайди.
Ари зоти қандайдир,
Кўпчиликка ёқмайди.

Қассоб арига чунки,
Гўштдан «бериб» боқади.
Бундай «ғамхўрлик» балки,
Ариларга ёқади.

Демакки, бошқаларни,
Ари билан иши йўқ.
Шунинг учун арини,
Қассобларга «ниш»и йўқ!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz