Дарахтдаги қуш (шеър)

Кеча тунда қарасам,
Дарахтда турар бир қуш.
Хайрон бўлдим жуда хам,
Бу ўнгимми ёки туш?

Қуш эди жуда катта,
Жойида қотиб қолган.
Кам харакат албатта,
Дарахтга «ётиб» олган.

«Киш-киш» десам хаттоки,
Қимирлаб хам қўймади.
Совуқда қотиб ёки…,
«Шарпа» қилдим, бўлмади.

Ёқиб кўриб фонарни,
Қарасам, товуқ экан.
Қутқардим жониворни,
Дарахт хам совуқ экан.

Товуқни ўз вақтида,
Қамаш керак катакка.
Беғам эгасин эса,
Қувлаш керак дарахтга!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ