Қу-қу-қулаб, тўхталиб сайраб,
Антеннага қўнди мусича.
Қаердандир «рогатка» шайлаб,
Бир болакай, тошни ўзича,
Мусичага учирди, тош хам
Яқинлашди мусича томон.
Мусичалар одатда беғам,
Шундан доим ахволи ёмон.
Мусича хам ўзига келиб,
Қанот ёзиб, тез қилди парвоз.
Деди шунда, мамнун жилмайиб:
-«Қанотимнинг бори қандай соз!»…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ