Нодон ва доно (шеър)

-«Товуққа дон берибсан, бироқ,
Бермабсанку жўжаларга дон?».
-«Ақлинг шунга етмабди, ахмоқ,
Тухум қилмас жўжа хеч қачон!».

-«Ундай бўлса, эшит қовоқ бош,
Сенга сира бермаймиз овқат.
Чунки ёшсан, олмайсан маош,
Ўзингга хам энди йўқ шафқат!».

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ