Гала-гала чумчуқлар,
Учишади қайгадир.
Хар бир дарахтга улар,
Қўнишади бирма-бир.

Боласи учун балки,
Нон-увоқ топмоқчидир.
Хас-чўплар йиғиб ёки,
Томини ёпмоқчидир.

Олманинг шохларига,
Чумчуқлар қўнди ана.
Чириқлаб бир дақиқа,
Учиб кетишар яна.

Барин хар-хил мақсади,
Яшаш учун курашар.
Хаёт давом этади,
Харакатга яраша!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz