Борардим полиз ичра,
Эгатларни оралаб.
Бир бегона ўт менга,
Турар эди мўралаб.
Деди: -«Қара, хой инсон,
Менга ёрдаминг зарур.
Мени суғуриб шу он,
Хар томонга улоқтир!.
Чунки, бугун хис қилдим,
Кераксиз эканлигим.
Кечроқ бўлса хам билдим,
Ахволимнинг танглигин!».
Хаёт қизиқ, барибир,
Ажралар яхши — ёмон.
Тушмай туриб элакка,
Бўлинг керакли инсон!.
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ