Режасиз иш (шеър)

Уя учун ўргимчак,
Жой қидирди ўзига.
Бир уй худди «келинчак»,
Кўринибди кўзига.

У ерни маъқул кўриб,
Тўр тўқиб, уя қурди.
Тўрга «ўлжа»лар келиб,
Доим илиниб турди.

Бир кун уйга кўз тегиб,
Уясин битди куни.
Ишчилар ишга тушиб,
Бузиб ташлашди уни.

Хулоса шу, ким агар,
Режасиз иш қиларкан,
Бўлиб сарсон, дарбадар,
Уйсиз, жойсиз қоларкан!

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ