Томошага берилиб… (шеър)

Иссиқ ёзда, ўчоққа,
Чўғига думбул кўмдим.
Сўнг вақтни ўтказмоққа,
Мультфильмга кўмилдим.

Томошага берилиб,
«Даромад»ни унутдим.
Сўнг думбул эсга келиб,
Бориб ўчоқни титдим.

Қуршаб олган қарасам,
«Даромадим»ни кулфат.
Мен «мультик»ка кўмилсам,
Думбул чўғ билан улфат!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ