Нон ушоғи (шеър)

Бирга икки қадрдон,
Кетиб борарди шодон.
Йўлларида бир замон,
Учратдилар ушоқ-нон.

Бири кўриб дарровда,
Давом этди йўлида.
Бири эса, хар холда,
Яхши хислар дилида,

Кетабермай йўлига,
Нонни олиб қўлига,
Кейин ўтиб бир четга,
Йўл қўймай деб исрофга,

Қўйди дарахт остига,
Сўнг қараса дўстига,
Дўсти олиб аксига,
Шарт ўтириб таксига,

Йўл олиб уйи томон,
Етганди ўша замон.
Нонга лоқайд у нодон,
Мана шу, жуда ёмон!

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ