-«Мен бўёқчи хунарманд,
Бўёқчилик касбимдир.
Хар нарсани бўяйман,
Касбим мени фахримдир!»..
Шу пайт унга аллаким,
Қўққисдан шундай деди:
-«Қоп-қора менинг қалбим,
Оққа бўяб бер энди!».
Бўёқчи дер: -«Касбимга,
«Нима мумкин» биламан.
Лекин, сиз айтган ишга,
Мен ожизлик қиламан!».
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ