Ишкомидан мўралаб,
Узумлар «маъюс» боқар.
Атрофида галалаб,
Арилар уни «чақар».
Фақат чаққанда улар,
Узумни бир тишлайди.
Озиқ ғамлаб арилар,
Шу тариқа қишлайди.
Арилар еган билан,
Узум қолмас камайиб.
-«Майли энди, ош бўлсин!»,
Деймиз фақат жилмайиб!
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ