Раққоса (шеър)

Раққоса хиром айлаб,
Даврада «чир» айланар.
Гўё у кўкни кўзлаб,
Парвоз учун шайланар.

Аста қадам ташлайди,
Доиранинг сўзида.
Ғунчадай очилади,
Ўша ернинг ўзида.

Эгнидаги либоси,
Унга жуда ярашар.
Қизчаларнинг хаваси
Ортиб унга унга қарашар.

Раққоса қиз ўртада,
Ўйнайди айлаб хиром.
Унинг рақси аслида,
Халқимизга эхтиром!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ