Осмон узра юлдуз чарақлар,
Ва бир гўдак йиғлайди пастда.
Юлдуз «бир хил», ўтса хам йиллар,
Гўдак эса улғаяр аста.
У кексайиб қолганда анча,
Қисмат бир кун олиб кетади.
Юлдуз эса, асли холича,
Ўзгармасдан қолиб кетади!…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ