Тикка тушган сой бўйи,
Доим турар шу куйи.

Атрофида кўп жийда,
Аммо меваси майда.

Фақат битта жийданинг,
Меваси йирик унинг.

Нон жийда деб аталар,
Чор атрофи буталар.

Севиб еймиз мевасин,
Билмаймизда эгасин.

Рахмат айтган бўлардик,
Кўнглимиз хам тўларди.

Лекин уни аслида,
Табиат ўз вақтида,

Ишни ўзи битирган,
Ўзи экиб, ўстирган.

Шу сабаб рахматимиз,
Табиатга айтамиз!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz