Оилавий, кечки пайт,
«Сериал» кўрар эдик.
Набирам эса бу вақт,
Саволин сўрар эди:
-«Сериалингиз ахир,
Нега жуда ғалати?
Фақат «салат» ёйишар,
Нима, йўқми овқати?».
Хайрон бўлиб бу гапдан,
Кўрсак, ажойиб холат.
Ха, сериалда ростдан,
Ейишар фақат салат.
Сўнг дедим набирамга,
Ўйлаб кўриб, жилмайиб:
-«Осонмас режиссёрга,
Пули қолган камайиб!»…
Абдулла Пулатов
- Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
- «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ