Хавф туғилса… (шеър)

Қирғий кўкда қилиб парвоз,
Каламушни кўриб қолди.
Каламуш хам хушёр бир оз,
Кўкка қараб, туриб қолди.

Каламушни мўлжал қилиб,
Қирғий ерга ўқдай учди.
Ўлжасини қамал қилиб,
Ва нихоят зафар қучди.

Шундай хаёт ақидаси,
Хавф туғилса туриб қолманг.
Аччиқ — хаёт қоидаси,
«Жарлик» томон юриб қолманг!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ