Эътибор… (шеър)

Туриб эрта азонда,
Дала томон олдим йўл.
Ўт-ўланлар бир ёнда,
Кийимларим бўлди хўл.

Хаво беғубор тоза,
Тўйиб нафас оламан,
Янграр қушлар овози,
Эшитиб, завқ оламан.

Булар оддий туйғулар,
Лекин бунинг гашти бор.
Атрофда бисёр улар,
Фақат қилинг эътибор!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ