Аввал ушла… (шеър)

-«Менга қулоқ сол балиқ,
Гўштинг намунча талиқ?

Сен ажойиб масаллиқ,
(Тўғри, бир оз қилтириқ).

Хозир сени ушласам,
Тозаласам, тузласам,

Пишириб есам, кейин,
Сенга бўлади қийин.

Оиланг бор, боланг бор,
Уларни қилмай абгор!

Бу зўрликнинг белгиси,
Шунинг учун яхшиси,

Сени озод қиламан,
Уйинг обод қиламан!».

Балиқ дейди: -«Эй, тентак,
Мулохаза қил андак.

Аввал мени ушлагин,
Сўнгра, кўнглинг хушлагин!»…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ