Харакатда — баракат… (шеър)

Қуёшнинг зар нурлари,
Кўзларимда жимирлар,
Шамолсиз тут шохлари,
Не учундир қимирлар.

Қарасам яқин келиб,
Қорайиб турар қарға.
Тут шохига илиниб,
Ўзи турарди зўрға.

«Тошотар» шумтакадан,
Балким беркиняпгандир.
Эхтимол тут ичидан,
Емак қидиряпгандир.

Не бўлса хам, бу холат,
Яшаш учун харакат.
Бўлманг дангаса, лоқайд,
Харакатда баракат!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ