Гуллар нима дейди?… (шеър)

Гулзордаги гул деди:
-«Гулзор менинг маконим.
Униб-ўсдим шу ерда,
Шу ерда чиқар жоним.»

Тувакдаги гул деди:
-«Гултувак — менинг уйим,
Қишин-ёзин бир хилда,
Кўм-кўк бўламан доим!».

Гулдондаги гул деди:
-«Гулдон сўнгги маконим.
«Сўлиб қолсамда, тезда,
Лекин, йўқдир армоним!»…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ