Йўллар… (шеър)

Ариқ суви — жуда мўл,
Оқарди бир маромда.
Атрофида икки йўл,
Турар икки томонда.

Бири текис ва равон,
Хавас билан юришар.
Иккинчиси чанг хар ён,
Юрган лойга қоришар.

Шунга ўхшаб хаётда,
Турли йўллар серобдир.
Юрсанг нотўғри йўлдан,
Келажагинг саробдир!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ