Пуч ёнғоқ (шеър)

Уч фарзандига она,
Уч ёнғоқни тақсимлаб,
Сўнгра четдан хуфёна,
Кузатди у яхшилаб.

Ёнғоқларин уччови,
Чақдилар бирин-кетин.
Кенжа ўғил ёнғоғи,
Пуч бўлиб чиқди лекин.

Тўнғич билан ўртанча,
Дарров кўрсатиб мехр,
Ёнғоқларин кенжага,
Бердилар, «Ука ахир!».

Она буни кузатиб,
-«Хайрият!» — дер вақти чоқ.
Бундай мехр кўрсатиб,
Яшашар улар иноқ!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ