Денгизнинг бўйида турар бир бола,
Денгиз тўлқинлари чайқалар аста.
Бир кема узоқдан қилганча «нола»,
Қирғоққа ўрмалаб келар бир пастда.

Кемадан қирғоққа тушди капитан,
Бола уни кўриб, ўзин йўқотди.
(Капитан боланинг отаси экан),
Ва бола отага ўзини отди.

Соғинч хисларини, енгил жиловлаб,
Икковлон йўл олди уйига томон,
Кема эса хайрон, турарди «ўйлаб»,
«Ёлғизлик дунёда қанчалар ёмон!».

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz