Куз эди, ёнғоқнинг тагида,
Бир бола ненидир қидирар.
Билмайман, ниманинг дардида,
Баргларни хар ёнга сидирар.

Қидириб баргларнинг ичини,
Нихоят бир ёнғоқ топди у.
Ёнғоқмас, топгандай тиллани,
Севинчдан уйига чопди у.

Ким бўлса, мехнатла ошино,
Бир умр у бахтли яшайди.
Қидириб топилган ёнғоқ хам,
Гўёки шу бахтга ўхшайди…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz