Анов бинога қаранг,
Кўп қаватли экан у.
Товланади ранг-баранг,
Салобатли экан у.

Қурувчилар бу уйни,
Кечагина битказди.
Уйларнинг калитини,
Эгаларга тутқазди.

Бу ердан ўтган инсон,
Тўхтаб ўтар бир нафас.
Томоша қилиб бир он,
Албатта қилар хавас.

Шундай гўзал бинони,
Кўриб, завқланар одам.
Айтишарку оламни,
Гўзаллик асрар мудом!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz