Турли миллат бирлашган,
Бирлашган, уйғунлашган.

Улкан давлат яралган,
Шухрати кенг таралган.

Хар хил бизнинг тилимиз,
Лекин бирдир дилимиз.

Биз қаршимиз урушга,
Жангу-жадал юришга.

Хаммамиз яшаймиз дўст,
Яшаймиз бекаму-кўст.

Дўстлик бутун дунёда,
Хамма кучдан зиёда.

Хаммамизда мақсад бир,
У хам бўлса, тинчликдир!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz