Бир куни қўй деди эшакка:
-«Сен ўхшайсан дардсиз кесакка,

Елканг яғир, қиласан мехнат,
Менчи, доим кўраман рохат!

Сенга ўхшаб бажармайман иш,
Менинг «ишим» фақат еб-ичиш».

Шундай деб қўй роса мақтаниб,
Эшак эса, оғир хурсиниб,

Жўнаб кетди яна ишига,
Қўй хам кетди ўз емишига.

Бир кун қўйни оёғин боғлаб,
Бечорани сўймоққа чоғлаб,

Олиб чиқиб ташқарига тез,
Бўғизлашди уни ўша кез.

Эшак эса, бу холни кўриб,
Фақат яна қўйди хурсиниб!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz