Тонг (шеър)

Йиққанида қора тун сепин,
Кўтарилиб қуёш хам секин,

Зар нурларин борлиққа сочди,
Кўршапалак панага қочди.

Чуғур-чуғур қушчалар сайраб,
Чўмилдилар нур билан яйраб.

Хаммаёқда мехнат қайнайди,
Гулзорларда булбул сайрайди.

Қушлар эса, емак излайди,
Барча жонзот чарчаш билмайди.

Қуёш эса, сурилиб аста,
Тоғ ортига ботар бир пастда.

Шундан кейин, тўхтайди мехнат,
Борлиқ узра чўкар сукунат.

Ва одамлар ухлашга ётар,
Хали замон яна тонг отар!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ