Хой одамлар. одамлар,
Боғда пишган бодомлар.
Эшитинглар сўзимни.
Танитайин ўзимни.
Мен бир оддий бўриман,
Лек сизнингча ўғриман.
Гапнинг ростини айтсам,
Хатто ичаман қасам.
Биз хам келтириб фойда,
Хар доим ва хар жойда.
Кемирувчиларни биз,
Қолдирмасдан қирамиз.
Баъзи бўрилар аммо,
Чиқаришиб муаммо,
Қоринлари очганда,
Бироз ақл қочганда,
Кўз тикиб қўй-қўзига,
Ташланади бўғзига.
Бу яхши эмас, тўғри.
Бўри, барибир бўри.
Бу табиий эхтиёж,
Бўлиб қолсак, ноилож.
Табиатнинг қонуни,
Бузолмас хеч ким уни.
Шу сабаб баъзан биз хам,
Ташлаймиз қалтис қадам.
Шуни олиб хисобга,
Бизни «Қизил китоб»га,
Киритишни сўраймиз,
Умид билан қараймиз!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ