Сўрадилар кексадан:
-«Ким бўлгансиз ёшликда?».
-«Харбийликнинг нонидан,
Болам, тотиб кўрдикда!»…

Сўрадилар гўдакдан:
-«Ким бўласан улғайиб?».
-«Мен харбий бўлмоқчиман!»,
Деди гўдак жилмайиб.

Сўрадилар кексадан:
-«Орзуингиз қолмаган?,
Демак хаётингизда,
Сира армон бўлмаган?».

-«Қолган сўнгги армоним!»,
Деди энтикиб кекса.
-«Шу гўдак босиб ўрним,
Муносиб харбий бўлса!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz