Муросали бўлинг… (шеър)

Хар кун тўқнаш келганда,
Сотувчи ва харидор,
Иккиси бу ташрифдан,
Баробар манфаатдор.

Бироқ ўша манфаат,
Меъёридан ошмасин.
Қолсин ўртада хурмат,
Ғазаб қайнаб тошмасин.

«Сиз» хам, «Сен» хам бир оғиз,
Ўртадан гина кетсин.
Сабрли бўлинг харгиз,
Муросага не етсин!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ