Рисоладай хаётим,
Остимда учқур отим.

Қамчини уриб аста,
Марра томон бир пастда,

Учаману — етаман,
Мақсадни забт этаман.

Олдинда катта марра,
Лекин қўрқмайман зарра.

Ишончим зўр отимга,
Матонат, саботимга.

Катта маррага етдим,
Ундан хам ўзиб кетдим.

Сал обқочдим, минг узр,
Обқочиб қилдим хузр.

Гапларим бари хаёл,
Хаёл сургандим хиёл!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz