Хамелеон… (шеър)

Деворларда ёз фасли,
Чирқиллар калтакесак.
Кўзга кўринмас асли,
Қидириб топай десак.

Унинг шундай тури бор,
Ранги ўгариб турар.
Дарахтда бўлса агар,
Дарахт рангига кирар.

Ўзгартириб жисмини,
Барчани лол қолдирган.
Шунинг учун исмини,
Хамелеон қўйилган.

Баъзида инсонларда,
Учрайди шундай «хислат».
Учрамаса агарда,
Хурсанд бўлардик бехад!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ