Чўпон… (шеър)

Чўпон йўрғага миниб,
Қўйларини боқади.
У халол мехнат қилиб,
Ўзига нон топади.

Зерикканда найини,
Чарчагунча пуфлайди.
Қўрага қамаб қўйни,
Сўнгра ётиб ухлайди.

Эрталаб азон пайти,
Ўрнидан даст туради.
Қўйларини ўтлатиб,
Яйлов томон юради.

Чўпонлар қилган мехнат,
Балким туюлар оғир.
Хар қандайин машаққат,
Ажри биланку, ахир!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ