Хиқичоқ тутиб қолди,
Бирданига қандайдир.
Қани босилса энди,
Нима қилса тўхтайди?

«Хиқ-хиқ» деганим сайин,
Эътиборни тортаман.
Нахот тўхтатиш қийин,
Ўзим урдим хар томон.

Бир ўткинчи йўлакай:
-«Қилдингизми ўғирлик?».
Хазиллашиб мен атай,
Дедим:-«»Қилдим тўғрилик!.

-«Йўқ, қилгансиз ўғирлик,
Хиқичоқ эмас бежиз!».
-«Қилманг сиз хам тўғрилик,
У хам айнибди эсиз!»…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz