A pretty, lush ornamental garden, filled with healthy plants and bright, colorful hydrangea blossoms in multiple colors.

Хаво очиқ, кун илиқ,
Гулзор ажиб товланар.
Кўрганлар хавас қилиб,
Унга кўнгли боғланар.

Эсганда майин шамол,
Гуллар чайқалар аста.
Ошиқ булбул ила гул,
Бўлишади пайваста.

Оқ булутлар самода,
Икки ошиқни қутлар.
Хавас қилса мабодо,
Арзир бошқа жонзотлар.

Булбул сайраб мусиқий,
Севгисин изхор қилар.
Улар бўларми бахтли,
Буни тақдир хал қилар!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz