Айланар қуш самода,
Не экан бундан мақсад?
Полапонлар ғамида,
Мақсади шулдир фақат.

Чарчаса хам учади,
Қанот қоқиб, «чопади».
Хаётидан «кечади»,
Бирон озиқ топади.

Яшаш учун курашмоқ,
Хосдир барча жонзотга.
Харакат қилинг озроқ,
Сўнг етарсиз муродга!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz