Қарасангиз, тойнинг бўйнида,
Қўнғироқча безаб туради.
Шакли ўхшаб, тоғнинг қўйнида,
Алвон лола қараб туради.

Лола фақат қўнғироқ каби,
Таратмайди жарангдор овоз.
Гул баргидан қизларнинг лаби,
Ранг танлашга урингани рост.

Айби хам бор, хиди унинг «дунд»,
Лек гўзаллик тимсоли лола.
Чиройига бўлганча мафтун,
Узиб олар уни қиз бола.

Туғилади бахор келганда,
Қисқа фурсат яшайди, бироқ,
Инсонлардан эъзоз кўрганда,
Яшагандай бўлади узоқ!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz