-«Мана бугун туғилган куним,
Эрталабдан билмайман тиним.

Дастурхонни безатдим ўзим,
Кўча пойлар иккала кўзим.

Дарвоза «тиқ» этса, хар замон,
Нигох «чопар» дарвоза томон.

Ха, бу сафар шамол берди панд,
Нахот барча яқинларим банд!…».

Шу гапларни ўзига сўйлаб,
Яқинларин бирма-бир ўйлаб,

Дастурхонда ёлғиз бир ўзи,
Кўча пойлар умидсиз кўзи…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz