«Туф» десанг, тупук яхлар,
Қиш эса, қорни «тахлар».

Узилмас печда олов,
Тараша ёнар лов-лов.

Қорлар ғирч-ғирч қилади,
Пойафзал қор «тилади».

Аоиқ бети «музқаймоқ»,
Энди қийин сув олмоқ.

Совуқ шамол эсади,
Юзни тиғсиз кесади.

Бахорга ўрин йўқми?
Йўқ. бу табиат хукми.

Оз фурсат ўтиб албат,
Бахорга келар навбат!…

Абдулла Пулатов

  • Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
  • «Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz