Қалин ўрмон, дарахтлар улкан,
Таънасига етмайди қучоқ.
Ўрмон ғоят хайбатли макон,
Зулмат қўшин тортмоқда бу чоқ.

Кекса дарахт шохига қўниб,
«Ху-ху»лайди бойўғли гох-гох.
Товушлари кучайиб-сўниб,
Оч бўрилар қилишар «ох-вох».

Унда-бунда ялтироқ қуртлар,
«Ялт-ялт» қилиб, кўзга ташланар.
Яқинлашгач тонг отар пайтлар,
Юлдузларда сўниш бошланар.

Тонг отганда, хаёт мавж урар,
Тиним билмас, барча мавжудот.
Яшаш учун курашар улар,
Шундай ўтар ўрмонда хаёт!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz