Сувсиз ерга сув бериб,
Савоб ишга қўл уриб,
Аямасдан мехнатни,
Экиб дарах — кўчатни,
Боғ-роғлар қилиб барпо,
Кийдириб яшил сарпо,
«Из» қолиб ўзингиздан,
Манфаат бўлсин сиздан.
Сиз эккан боғ мевасин,
Келажак авлод есин.
Бордир бунинг сабаби,
Сизга хам улар каби,
Ота-боболар эккан,
Боғдан насиба тегкан!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ