Хаммаёқ қор, қиш эди,
Бирдан ёмғир бошлади.
Ёмғир ва қор қилди жанг,
Қорнинг холи бўлди танг.
Ёмғир қорни эритиб,
Бошқа тусга киритиб,
Шовуллаб қуйди бехад,
(Қуёш чиққунча фақат).
Ғалабадан шод бўлди,
Қор эриди. дод солди.
Ой ётоққа қочганда,
Қуёш нурин сочганда,
Ёмғир суви парланди,
Оппоқ буғга айланди.
Мана кўрдингми, дўстим,
Хеч ким бўлолмас устун!…
Абдулла Пулатов
Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.
«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.
© МУАЛЛИФ