Куз фасли, дарахтлар барги сарғайиб,
Ерга тўкиб баргин, турар анграйиб.

Заминни сап-сариқ «тўшак»ка буркар,
Қолган «ранг»ларин хам, устига пуркар.

Ховли этагида бир уюм ахлат,
Жойидан жилмаган, етмаган фурсат.

Тўй-хашам, барига улгурган инсон,
Бир уюм ахлатга вақт топмас хамон!…

Абдулла Пулатов

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ

От qwert.uz