Ўрнак олинг…(шеър)

Минг йилликлар гувохи бўлган,
Қанчалар сир-асрорни билган,

Қаршимизда кўхна Бухоро,
Қад кўтариб асрлар аро,

Минглаб зукко олим, уламо,
Панох топган бағрида, аммо,

Қанча қонли жангу-жадални,
Гохо бевақт келган ажални,

Буларни хам ўз танасида,
Ўтказгандир мажбур аслида.

Бағридаги обидалар хам,
«Хотирасин» кўрмоқда бахам.

Шунча ишни кўрса хам боши,
Неча минг йил бўлса хам ёши,

Қаранг турар вазмин, улуғвор,
Ўрнак олинг ундан сиз бир бор!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ