Елим… (шеър)

Бир қарасам, ўрик танаси,
Шода бўлиб. тўлган елимга.
Билмам тортар унинг нимаси,
Елим таъми келар тилимга.

Ёмғир ёғди, эртаси тинди,
Қўмсаб қолди кўнглим елимни.
«Мазза қилай» дедим бир энди,
Тўлдирганча икки қўлимни.

Чиқдим бир пайт ўша ўрикка,
Хайрон бўлдим елимни кўриб.
Ўхшаб қолган елим иликка,
Сувга бўккан булкадай бўлиб!.

Елим бу бир ўткинчи нарса,
Тўхтаб қолмас, хаёт хам усиз.
Лекин жиддий эътибор берсак,
Кўп нарсалар хаётда — эсиз!…

Материаллар фақат шахсий мақсадларда фойдаланиш учун: Материаллардан тижорат мақсадларида фойдаланиш, тарқатиш қонун билан тақиқланади.

«Муаллифлик хуқуқи ва турдош хуқуқлар тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни: № 42 сон, 20 июнь. 2006 йил.

© МУАЛЛИФ